Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Ислом одоб-ахлоқ динидир

 
 

Ислом дини одоб-ахлоқ динидир. Исломнинг энг катта дарси ҳам ахлоқ дарсидир десак, янглишмаган бўламиз. Шу маънода Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ: “Диннинг деярли учдан икки қисми одобдир”, деганлар. Эътибор берадиган бўлсак, Аллоҳ таоло Ўзининг ҳабиби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васф қилганида у зотнинг насаби ёки мол-мулки, ёки шаклини васф қилмаган. Балки: “Албатта, сиз буюк хулқ узрадирсиз!” деб, у зоти бобаракотнинг ахлоқларини ва одобларини васф қилган. Инсонларни тарбиялашда турли хил услуб ва йўллардан фойдаланиб келинган. Ҳозирги кунда ҳам ёшларимизни юксак маънавиятли, теран тафаккур ва мустақил фикрга эга инсонлар этиб тарбиялашда театр санъатининг ўз ўрни бор. Буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Театр - бу ибратхона” деган ўлмас фикри бугун ҳам ўз қийматини йўқотгани йўқ.

Каттақўрғонон шаҳар “Наққибек” жоме масжиди имом-хатиби Анвар Назаров Каттақўрғон шаҳар Драма театрида фаолият олиб бораётган ижодкорлар билан учрашув ўтказди. Унда театр санъати орқали ёшларни тарбиялаш, уларнинг қалбига эзгу ғояларни сингдириш, илм-маърифат, ҳалоллик, тўғрилик каби фазилатларни уларга етказиш борасида фикр аламшилинди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 21/11/2019 14:46;   Кўрилганлиги: 1352
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/islom-odob-axloq-dinidir
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 06:10
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг