Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Имом хатибларнинг масъулиятли вазифалари

 
 

Муқаддас динимиз кишилик жамиятда барча шароит ва ҳар қандай ҳолатда ҳам инсонларга тўғри йўлни кўрсатувчи, тасалли берувчи, кишиларни ўз эътиқоди доирасида бирлаштир турувчи вазифасини бажариши бизга маълум. Айни мана шундай энг нозик ва муқаддас туйғулар номи остида инсониятни ўз йўлидан чалғитиш, бузуқ ва асоссиз  ақидаларини инсонлар онгига “жойлаштириш” бу энг катта хавф-хатардир. Ақидапараст оқимларнинг даъво қилаётган “ҳақиқий ислом арконлари” ҳеч қандай илмий ва шаръий асос ва далилларга эга эмаслиги, балки ислом дини таълимотига бутунлай зид эканлигини бугун дунё уламолари исботлаб бўлди. Халқ пешвоси, маърифат тарқатувчи саналган имом-хатибларимиздан ўзлаштирган билимларини кенг жамоатчиликка батафсил етказиш, аҳолини, айниқса ёшларни бу каби фитна-фасод, бузғунчилик мафкурасига йўғрилган таълимотлардан саломат сақлай олишдек улкан масъулият талаб этилади.

Шулардан келиб чиққан ҳолда Булунғур туман бош имом-хатиби Тўлқин домла Равшанов ва тумандаги барча имом-хатиблар жойларда аҳоли билан ҳамда таълим муассасаларда бўлиб ўқувчи ёшлар билан дунёда содир бўлаётган нотинчликлар, Ислом дини номидан ҳаракат қилаётган вайронкор кучлар томонидан олға сурилаётган ғояларнинг асл моҳияти, Юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир соҳадаги ислоҳотлар, ўзгаришларнинг барчаси-инсон манфаатлари, кишиларнинг фаровон турмуш тарзи йўлида амалга оширилаётганлигини, одамлар қалбида бугунги тинч ва осуда дамларимизга шукроналик ҳиссини теварак-атрофдаги вайронагарчиликлар, дин номидан содир этилаётган ваҳшиёна ҳатти-ҳаракатлар мисолида тушунтириб бермоқдалар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 18/10/2019 17:06;   Кўрилганлиги: 1506
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/imom-xatiblarning-masuliyatli-vazifalari
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 20:04
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг