Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Имом-хатибларимиз маънавий-маърифий тадбирларда

 
 

Каттақўрғон шаҳрида бугунги кунда 5 та жоме масжид фаолият юритмоқда. Масжид имом-хатиб ва имом ноиблари жамоатнинг диний эҳтиёжлари, диний-маърифий саводхонлигини ошириш, соф ислом ва ҳанафий мазҳаби таълимотларини етказиш борасида самарали меҳнат қилиб келмоқда. Шу билан бирга маҳалла, таълим муассасалари ва ташкилотларда бўлиб, аҳолига тинч-хотиржам ҳаётимиз, фаровон ўтаётган кунларимизга шукр қилиб, энг аввало, ҳушёр бўлмоғимиз, ана шу неъматлардан айирмоқчи бўлаётган ғаразли кучлар, нопок  тоифаларнинг найрангларидан огоҳ бўлиб, уларга муносиб жавоб қайтариш, манфур кимсаларнинг ҳийлаларига алданиб, пировардида оиласидан, яқинларидан, тинчлигидан ажралиб қолган кишилар қисматига назар солиш орқали бу кунларимизга қанчалар шукр  келтиришимиз лозимлиги борасида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагилари Каттақўрғон шаҳар 3-умумтаьлим мактабида маьнавий муҳитни соғламлаштириш рукни асосида бўлиб ўтди.Тадбирда “Муҳаммад Нақиббек” жоме масжиди имом-хатиби А. Назаров, шаҳарнинг ҳокимлик, Ички Ишлар Бошқармаси, Ёшлар иттифоки, Нуроний жамғармаси вакиллари қатнашди. А.Назаров “Ислом тинчлик дини” мавзусида йиғилганларга маъруза қилди. Шундан сўнг тадбир иштирокчиларига "Муртад" номли видео фильм намойиш қилинди.

         Шунингдек, Каттақўрғон шаҳар “Қорировот” жоме масжиди имом-хатиби Рўзиев Сайдилло ҳам шаҳардаги 11-умумталим мактабида ўрта ва юқори синф ўқувчилари билан учрашиб, “Одоб-ахлоқ инсон зийнати” мавзусида маъруза қилди ҳамда дарсларда тўлиқ иштирок этиш, дарсларни сабабсиз қолдирмаслик борасида насиҳатлар берди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 14/02/2020 14:25;   Кўрилганлиги: 1200
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/imom-xatiblarimiz-manaviy-marifiy-tadbirlarda
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 03:27
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг