Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Гуруҳ раҳбарлари билан машғулот ўтказилди

 
 

Диний-маърифий жабҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мўмин-мусулмонлар Ҳаж ва Умра ибодатларини адо этиб келмоқда. Фуқароларимизнинг муқаддас зиёратни адо этиши учун Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича чекловлар олиб ташлангани фуқароларимизни янада қувонтирди.

Ҳозирга вақтда Самарқанд вилоятидан ҳар ўн кунда 3-4 та гуруҳ Умра сафарига йўл олмоқда. Умра сафари давомида зиёратчиларимизга хизмат кўрсатиш, уларнинг ибодатлари мукаммал бўлиши учун саралаб олинган билимли, тажрибали гуруҳ раҳбарлари зиёратчиларга яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Албатта, гуруҳ раҳбарлиги масъулиятли вазифа ҳисобланади. Шу боис улар билан Самарқанд вилоят вакиллигида вилоят бош имом-хатиби, ўринбосарлари ҳамда шу соҳа масъуллари иштирокида ўқув машғулотлари ўтказиш одат тусига кирган. Ана шундай машғулотларнинг навбатдагиси бугун, 17 декабь куни вакиллик биносида бўлиб ўтди. Уни вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов олиб борди. Зиёратчиларга раҳбарлик қилувчи гуруҳ раҳбарларига уларнинг вазифалари ва бошқа зарурий тавсиялар берилди. Жумладан, уларнинг бурч ва масъулиятлари, умра ибодати рукнлари, сафарга жўнаб кетиш ҳамда Саудия Арабистонидаги ташкилий ишларнинг уларга тааллуқли жиҳатлари атрофлича ёритилди.

Шунингдек, сафарга доир ҳужжатлар билан ишлаш тизими, гуруҳдаги зиёратчилар билан машғулотлар ўтказиш тартиби, паспорт ва бошқа ҳужжатларини юритиш тартиб-қоидалари борасида ҳам кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш сўнгида, гуруҳ раҳбарлари томонидан берилган барча саволларга атрофлича, батафсил жавоб берилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 17/12/2019 11:56;   Кўрилганлиги: 1383
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/guruh-rahbarlari-bilan-mashgulot-otkazildi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 19:04
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг