Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

“Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби”да навбатдаги машғулот

 
 

Оила қўрғонининг пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эр-хотинни маҳкам боғловчи ришта бу - никоҳдир. Никоҳ инсонлар жамиятида энг муқаддас битим ҳисобланади. Чунки ҳаётда ҳалол ва ҳаромни ажратиш, эр-хотиннинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этиш, оила тузиш, инсон наслининг давомийлигини таъминлаш, ёш авлод тарбияси никоҳга боғлиқ масалалардир. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Исломда никоҳ икки томоннинг ихтиёри билан барпо бўлади. Шу сабабдан никоҳ қилинаётган вақтда ҳар иккаласидан алоҳида розиликларини сўраш ва жавобни гувоҳлар ҳам эшитишлари никоҳнинг шартларидандир.

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ёшлар орасида тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини олиб бориш, никоҳ остонасида турган ўғил-қизларни нафақат жисмонан, балки ҳуқуқий, тиббий, психологик, моддий, маънавий, ахлоқий жиҳатдан тўғри тарбиялаш мақсадида  “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилоят бошқармаси қошида “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” ўқув дарслари ташкил қилинган. Дарслар ҳар ҳафтанинг жума ҳамда шанба кунлари бўлиб ўтади. “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси билан келишувга асосан ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ушбу ўқувларни мутахассислар билан таъминлаб келмоқда. Оқдарё туман “Махдуми Аъзам” жоме масжиди имом ноиби Насруллоҳ Исломов ана шундай дарсларда қатнашиб, бўлғуси келин-куёвларга оиланинг муқаддаслиги, оила мустаҳкамлигининг омиллари, оилада эр ва хотиннинг бурч ва вазифалари каби мавзуларда маъруза билан иштирок этиб келмоқда.     

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 14/09/2019 15:55;   Кўрилганлиги: 1307
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/bolgusi-kelin-kuyovlar-innovatsion-maktabida-navbatdagi-mashgulot
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 17:52
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг