Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Аҳоли билан жиноятчиликни олдини олиш ҳақида суҳбат бўлиб ўтди.

 
 

Ҳозир юртимизда шу даражада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқдаки, бундай жараёнда жимгина тураверишнинг ўзи катта жиноят.Шундан келиб чиқиб, имом хатиб ва аҳли илмлар ўзларининг илмий салоҳияти билан халқимиз, хоссатан ёшларимиз ўртасида авж олиб бораётган жиноятларнинг барча турларига қарши курашишга киришиши зарур.

Мана шундай масъулиятни ҳис қилган ҳолда ҳудудларда фаолият юритаётган имом хатиблар томонидан жойларда аҳоли билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Каттақўрғон тумани “Хожа Абул-Ҳасан Андокий” жоме масжиди имом хатиби Бақоев Сафохон маҳалла фаоллари билан биргаликда жиноятчиликни олдини олиш, ичимликнинг зарарли оқибатлари ҳақида аҳоли билан давра суҳбати ўтказди. Имом хатиб йиғилганларга Динимизда жиноятчилик, безорилик, гиёҳвандлик, ичкиликнинг гуноҳи, салбий оқибатлари ҳақида мўътабар манбалар асосида сўзлаб берди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 09/09/2019 16:19;   Кўрилганлиги: 1312
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/aholi-bilan-jinoyatchilikning-oldini-olish-haqida-suhbat-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 22:52
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг