Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Диний маърифатни етказиш - бугунги кун имомининг масъулияти ҳисобланади

Бугун дунёнинг турли чеккаларида муқаддас ислом номидан содир этилаётган террорчилик ҳаракатлари, исломий тушунча ва ғояларни бузиб талқин қилган ҳолда соддадил мусулмонларни чалғитиш ҳолатлари динимизнинг бағрикенглик, мўътадиллик ва инсонийликка йўғрилган мусаффо таълимотини аҳоли, хусусан, ёшларимизга тўғри тушунтириш заруратини тобора оширмоқда.

Шундай экан, бугунги кун имомлари зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда диний маърифатни оммага етказишлари, ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этишлари, Ватан равнақи, Юрт тинчлигини таъминлаш ва халқ фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшишлари зарур. Мана шуларни ўзида ҳис этган имом-хатибларимиздан Самарқанд шаҳар “Хўжа абду Дарун” жоме масжиди имом-хатиби Зафар Маҳмудов ҳам таълим муассасалари, маҳалла йиғинларида бўлиб, соф ислом маърифати, ота-боболаримизнинг мустаҳкам ва собит эътиқод йўлларидан оғишмай бориш, бугунги кунда жаҳонда юз бераётган турли зиддият ва тўқнашувлар моҳияти, ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшаш, оммавий маданият ниқоби остидаги маънавиятимиз, эътиқодимизга тамомила зид одатлар ҳақида сўз юритиб, аянчли якунлари ҳақида ҳаётий мисоллар келтириб ўтмоқда.

 

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби “Панжоб” маҳалласи аҳолиси билан учрашди

Самарқанд шаҳар “Панжоб” маҳалласида ижтимоий, маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш бўйича маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тарғибот тадбирида Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Нуриддинхон Исломов иштирок этиб, тадбир иштирокчиларига бугунги тинчлик, осойишталик ҳукум сурган бир буюк давлатда яшаётганимиз учун шукроналар келтириш, лекин баъзи бир қўпорувчи кучлар томонидан юртимиз тинчлигига раҳна солаётган айрим кучлар борлиги одамларни огоҳ бўлишга даъват этишини айтиб ўтди.

 

Ислом тинчлик дини

Радикал мутаассиб гуруҳлар Ислом дини ниқоби остида зўравонликларга қўл уриб, қўпорувчилик, қотилликлар содир этмоқда. Диний уламолар, соҳа вакилларидан исломнинг асл моҳиятини кенг жамоатчилик, ёшларга тўғри етказиш, диний экстремистик ташкилотлар даъволарига асосли, илмий  раддиялар бериш асосий вазифалардан ҳисобланади. Шу каби мақсадларни ўз ичига олган давра суҳбатлари, учрашув ва тадбирлар аҳоли билан, илм даргоҳларида имом-хатиблар томонидан ўтказиб келинмоқда.

Пастдарғом туман “Абдурасулбой” жоме масжиди имом-хатиби Улуғуов Худоёр ҳам Пастдарғом Автомобил ва йўллар касб-ҳунар коллежида “Ислом тинчлик дини” мавзусида ўқувчилар билан давра суҳбати ўтказди. Суҳбат давомида имом-хатиб томонидан Ислом – тинчлик, инсонпарвар дин эканлиги ояти карима ва ҳадиси шарифлар асосида тушунтириб берилди. Тадбир қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар. Айтиш мумкинки, учрашув мазмунли, ўзаро савол-жавоб тарзида ўтди.

 

Вилоят бош имом хатиби матбуот анжуманида иштирок этди

Самарқанд вилоят матбуот уйида вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Мамадқулов ва вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Д.Мамадқулов вилоятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида, мамлакатимизда диний-маърифий соҳада  амалга оширилаётган ислоҳатлар,вилоят диний соҳа вакиллари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида йиғилганларга маълумот берди. 

 

Сайловга тайёргарлик жараёнларида имом-хатиблар иштироки

Самарқанд туманидаги “Agromir-Samarkand” қўшма корхонасида  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаркати Ўзбекистон – Либерал-демократик партияси томонидан “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир давомида Самарқанд тумани ҳудудидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодлар сайловчилар билан учрашди.

Ушбу тадбирда Самарқанд туман бош имом-хатиби Баҳодир Шарипов ҳам иштирок этиб, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги, юрт тинчлиги йўлида ҳамма бирдек масъуллиги ҳақида ўз фикр ва таклифлари билан ўртоқлашди.

 

Ёшлар тарбиясида бепарволик - келажакка хиёнат

Самарқанд вилоят юридик коллежида “Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ҳамда улар профлактикаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилоят Адлия бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамда Самарқанд шаҳар “Хўжа абду Мўмин” жоме масжиди имом-хатиби Жаҳонгир Ҳатамов иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари келажагимиз бўлган ёш авлод тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш, фарзандларни тўғри йўлдан чалғитадиган турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш, бу борадаги бепарволик эл-юртимиз олдида, тарих ва келажак олдида хиёнат экани, жамиятимизда иллат бўлиб турган жиноятчилик, эстремистик, ақидапараст оқимларга қўшилиб қолиш, ўз жонига қасд қилиш каби салбий ҳолатларнинг фожиавий оқибатларини кенг жамоатчиликка тушунтириш кераклиги ҳақида гапириб ўтдилар.

 

Ёш оила қурувчилар билан машғулотлар ўтказилмоқда

Оиладаги соғлом муҳитни барқарорлаштириш, миллий мафкура ва динимизга хос бўлган илк тушунчалар оилада боболар ўгити, ота ибрати, она меҳри орқали амалга оширилишини ҳар бир ёш оила бошлиғи ва ёшларга етказишни амалга ошириш ва уларни оилавий ҳаётга тайёргарлигини яхшилаш мақсадида, давлат ва жамоат ташкилотлари вилоят ва туман имом хатиблиги вакиллари иштирокида марказларда махсус ўқув-тарбиявий курс­лар сифатида тузилган "Ёш оила мактаби"да никоҳ ва оила масалалари бўйича зарур сабоқ берилмоқда.

 

Ёшлар тарбиясида имом-хатиблар ҳам масъул

Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ошиғини ёшлар ташкил этади. Ёшлар халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлиги. Улар ҳар томонлама баркамол бўлиши учун мамлакатмизда барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган.

 

Олис маҳалла аҳолиси билан учрашув

Ургут туманининг чекка ҳудудида жойлашган Жартепа аҳолиси билан суҳбат қуриш, уларнинг турмуш шароитлари билан танишиш мақсадида Ургут туман “Шайх Муҳиддинхон” жоме масжиди имом-хатиби Турсунов Нодир ушбу маҳаллага ташриф буюрди. У жойда аҳоли ва 2-мактаб ўқувчилари билан учрашув ва суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат жараёнида тинчлик ва осойишталик, неъматларнинг қадрига етиш, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, уларни ҳаётга тайёрлаш борасидаги муҳим жиҳатларга эътибор бериш каби мавзуларда сўз юритилди.

Тадбирдан сўнг “Шайх Муҳиддинхон” жоме масжиди имом-хатиби Н.Турсунов Жартепа маҳалласида яшовчи кам таъминланган оила фарзандининг ҳолидан хабар олди ва унга қишги кийм совға қилди.

 

Ислом - эзгулик дини

Самарқанд шаҳар 21- умумтаълим мактабида “Ислом - эзгулик дини” мавзусида ўқувчилар билан учрашув ўтказилди. Ўқувчи ёшларга “Қорабой Оқсақол” жоме масжиди имом-хатиби Бобобек Абдураҳимов Қуръони карим оятлари, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳадислари асосида мавзуни ёритиб берди.

 

Ислом одоб-ахлоқ динидир

Ислом дини одоб-ахлоқ динидир. Исломнинг энг катта дарси ҳам ахлоқ дарсидир десак, янглишмаган бўламиз. Шу маънода Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ: “Диннинг деярли учдан икки қисми одобдир”, деганлар. Эътибор берадиган бўлсак, Аллоҳ таоло Ўзининг ҳабиби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васф қилганида у зотнинг насаби ёки мол-мулки, ёки шаклини васф қилмаган. Балки: “Албатта, сиз буюк хулқ узрадирсиз!” деб, у зоти бобаракотнинг ахлоқларини ва одобларини васф қилган. Инсонларни тарбиялашда турли хил услуб ва йўллардан фойдаланиб келинган. Ҳозирги кунда ҳам ёшларимизни юксак маънавиятли, теран тафаккур ва мустақил фикрга эга инсонлар этиб тарбиялашда театр санъатининг ўз ўрни бор. Буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Театр - бу ибратхона” деган ўлмас фикри бугун ҳам ўз қийматини йўқотгани йўқ.

 

Оламларга раҳмат бўлган пайғамбар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳадис илми мактабида “Оламларга раҳмат бўлган пайғамбар” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов, Ҳадис илми мактаби мудири О.Юсупов, вилоятимиз фахрий имом ва уламолари, талабалар иштирок этди.

 

Гуноҳларнинг бу дунё ҳам зарарлари бор

Самарқанд туман бош имом-хатиби Баҳодир домла Шарипов ўзининг кўп йиллик меҳнати давомида халққа илм маърифат етказиш, яхшиликка чақириб, ёмонликлардан сақланишга даъват этиб келмоқда. Навбатдаги маърифий суҳбат тумандаги 74-мактаб ўқувчилари билан бўлиб ўтди. Унда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш мавзусида суҳбат қурилди.

 

Ёш авлодни турли таҳдилардан асраш давр талаби

Бугунги кунда мамлакатмизда ёшларнинг манфаатларини янада тўлиқ таъминлашга йўналтирилган, уларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлишини кафолатлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-маърифий, ғоявий-мафкуравий тадбирлар тизимли тарзда амалга оширилмоқда. Амалий ишлар доирасида ёш авлодни ҳаётга қатъий эътиқод ва қарашлар руҳида, менталитетимизга ёт бўлган зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган миллий, диний ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш масалалари билан боғлиқ чора-тадбирлар ҳам  амалга оширилмоқда

 

Гиёҳвандликка қарши курашиш ҳаммамизнинг бурчимиз

Самарқанд шаҳрида жойлашган Банк коллежида “ОИТС ва Гиёҳвандликка қарши курашиш”  мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда “Хўжа Юсуф” масжиди имоми Нодирхон Маллаев иштирок этиб, ўқувчи ёшларни ОИТС ва гиёҳвандликнинг салбий оқибатларидан огоҳлантирди: “Ислом дини жорий бўла бошлагандан бери гиёҳвандликнинг ҳаром экани,  уни ҳалол санайдиган киши кофир бўлиб қолиши айтилган  ва барча уламолар шунга  иттифоқ қилган. Уни истеьмол қилиш инсоннинг динига, ақлига, хулқига, табиатига зарар бўлади. Ибн Ҳожар роҳматуллоҳи алайҳ гиёҳвандлик етказадиган 120 хил зарарни санаганлар. .Шунингдек, гиёҳвандлик моддаларини ейиш, ичиш, ҳидлаш ва игна орқали қабул қилиш мутлақо ҳаром эканини таькидлашган. Гиёҳванд моддаларни истеъмол  қилиш,  ишлаб чикариш, уларнинг тижорати билан шуғулланиш оқибати бахтсизликдир. Уламолар гиёҳванд моддалар орқали қилинган касб ҳаромдир, уларни таьсири остида ўқилган намоз қабул эмас, улардан келган фойда ҳам ҳаром уни садақа ҳам қилиб бўлмайди, деганлар. Бу иллат оқибатида шифосиз касалликлар инсонда пайдо бўлади ва натижа ўлим билан якун бўлади. Аллоҳ таоло ато қилган ҳаёт неъматини хорлагани учун охиратда ҳам жазо муқаррардир”.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг