Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Зиёрат туризми: Ўзбекистон, хусусан Самарқанднинг зиёрат туризми соҳасидаги салоҳияти Малайзия ва Индонезияда намойиш этилади

 
 

Юртимизда зиёрат туризмини ривожлантириш, хорижий сайёҳларни Ўзбекистонга жалб қилиш мақсадида қатор тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил этиб борилмоқда.

Сайтимиз орқали юртимиз, хусусан Самарқандга келган Индонезия, Татаристон делегациялари, Туркия журналистларининг бу ердаги мавжуд имкониятларни юксак баҳолаб, ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокаралар олиб боришгани ҳақида маълумот бериб ўтилган эди. Ҳозирда эса ушбу имкониятлар айнан хорижда намойиш қилинмоқда.

Малайзияда бўлиб турган Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходимларидан иборат делегация ушбу давлатда турли учрашув ва музокаралар ўтказмоқдалар. Делегация таркибида Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ушбу учрашувларда фаол қатнашмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “muslim.uz” расмий веп портали хабар беришича Малайзия ҳукуматига қарашли бўлган “Табунг ҳажи” жамғармаси вакиллари билан ўтказилган тадбир самарали ўтган. Ушбу жамғарма Малайзияда ҳаж зиёрати масалалари билан шуғулланади.

Ташрифнинг қолган тафсилотларини сайтимиз орқали имкон қадар ёритиб борамиз.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 15/12/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 964
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/ziyorat-turizmi-ozbekiston-xususan-samarqandning-ziyorat-turizmi-sohasidagi-salohiyati-malayziya-va-indoneziyada-namoyish-etiladi
Чоп этилган вақт: 18/11/2019 07:18
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг