Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ЁШ ТАДБИРКОР БИЛАН УЧРАШУВ

 
 

Оқдарё тумани Даҳбед маҳалласида яшовчи 1991 йилда туғилган ёш тадбиркор Улуғов Абубакир билан яқиндан суҳбат қуриш мақсадида вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов унинг хонадонида ташкил этган тикувчилик цехига борди.

А.Улуғов бугунги имкониятлардан оқилона фойдаланиб, кичикроқ тикув цехини ташкил қилган ва ўз маҳалласидаги 10 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаган. У ўз тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришни ва янада кўпроқ иш жойларини яратиш режаси борлигини билдирди. Вилоят бош имом хатиби унга ўз миннатдорчилигини изҳор қилган ҳолда ҳаққига дуои хайрлар қилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 08/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 686
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/yosh-tadbirkor-bilan-uchrashuv
Чоп этилган вақт: 19/09/2020 07:11
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг