Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ёш имом-хатиблардан умидимиз катта

 
 

Ёшлар – ҳар қандай жамиятнинг эртаси. Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати қадимдан ота-боболаримиз томонидан шаклланиб келган асл миллий ва диний қадриятларимизни аҳамияти нечоғлик муҳим эканини кўрсатиб бермоқда.

фаровон ҳаёт  жамиятни мукаммал ахлоқ тамойиллари асосида барпо қилиш, оилада баркамол фарзанд тарбияси, унинг жисмонан бақувват, руҳан тетик, маънан етук, ақлан ва ахлоқан гўзал бўлиб етиши билан белгиланади.

Самарқанд вилоят вакиллиги тизимидаги жоме масжидларда фаолият юритаётган имом-хатибларнинг қарийиб ўттиз фоизини ёш имом-хатиблар ташкил этади. 15 январь куни вилоят вакиллиги мажлислар залида улар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Бундан мақсад, ёш имом-хатибларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг олидидаги вазифаларини белгилаб бериш, ташаббускор кадрларни танлаш ва уларни рағбатлантириш, уларда касбий маҳоратни ошириш, малака ва кўникмаларини ривожалантириш борасида тажрибали имом-хатибларнинг иш тажрибалари ва кўмакларидан фойдаланиш, ёш диний соҳа вакилларида ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ОАВ ва интернет сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқларда чиқишларини такомиллаштириш орқали турли ёт иллатларнинг ғояларига қарши муносиб тарзда раддия бериш, соф ислом таълимотини тарғиб қилиш салоҳиятига эга бўлиш масалаларини муҳокама қилиш эди.

Тадбирни олиб борган Самарқанд вилоят вакили ўринбосари Хайрулло домла Саттаров мамлакатимизда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, бугунги кун ёш имом-хатиблар олдида турган вазифалар, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида сўз юритди.

Ўзаро фикр алмашиш тарзида ўтган давра суҳбатида ёш имомлар ўз фикр ва таклифлари билан ўртоқлашди.

Мана шу каби учрашув ва давра суҳбатлари фойдадан холи бўлмайди. Чунки, ёшларимизнинг ҳаётий муаммоларига янада кўпроқ эътибор қаратиш, эзгу интилиш ва ташаббуслар ва ғояларини қўллаб-қувватлаш, ёш авлодимизнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш энг асосий, ҳал қилувчи вазифа бўлиб қолаверади.

ЎМИ - Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 15/01/2020 15:22;   Кўрилганлиги: 1274
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/yosh-imom-xatiblardan-umidimiz-katta
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 03:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг