Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

“Йил танлови – 2019”: Диний идора 3-ўрин соҳиби!

 
 

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан 2019 йил давомида оммавий ахборот воситаларида энг фаол ёритилган, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни намоён этган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган вазирликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари, республика ҳудудлари ўртасида танлов эълон қилинган эди.

Танлов ижтимоий сўров асосида “Энг намунали ҳудуд”, “Энг намунали вазирлик”, “Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти” каби номинациялар бўйича сараланди.

Бугун, 17 январь куни “Йил танлови — 2019” нинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси “2019 йилнинг энг яхши давлат ёки жамоат ташкилоти” йўналишида 3-ўринни қўлга киритгани эълон қилинди.

 Шу муносабат билан, Самарқанд вилоят вакиллиги Ўзбекистон мусулмонлари идорасини “Йил танлови – 2019”да 3 - ўринни қўлга киритгани билан самимий қутлайди.

ЎМИ - Самарқанд вилоят вакиллиги Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 17/01/2020 14:50;   Кўрилганлиги: 1318
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/yil-tanlovi-2019-diniy-idora-3-orin-sohibi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 02:48
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг