Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Яхшиларнинг муруввати

 
 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида “Қиёмат фақатгина ёмон одамлар устида қоим бўладир”, деганлар (Икки шайх  ривояти). Яъни, ер юзида яхши одамлар қолмаса, шунда қиёмат бўлар экан.

Одамлар ноинсоф бўлиб кетган, ўзидан бошқани ўйламайди, ҳамма нафсига берилган, каби гапларни кўп эшитиб қоламиз. Алҳамдулиллаҳ, яхши инсонлар ҳам орамизда кўплаб топилади. Мисол учун ҳозирги вазиятда тиббий ниқоб, санитария анжомлари, озиқ-овқат маҳсулотларини бепул тарқатаётган кишилар ҳақидаги хабарларга ҳам дуч келиб турибмиз. Яна бир мисол, бугун Самарқанд туманидаги “Имом Аъзам” жоме масжиди ходимлари, эҳсонпарвар кишилар кўмаги билан 6000000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини бева-бечора, муҳтож, кам таъминланган оилалардан 20 та хонадонга эҳсон қилдилар.

“Уламолар яхшиликнинг ўн беш турини баён этганлар. Улардан бири ўзи яхши кўриб турган молидан муҳтожларга бериш яхшилик бўлиш билан бирга, қариндошлик алоқаларини ҳам мустаҳкамлайди. Яна бири балоғатга етмасдан отаси вафот этган етим болаларга яхшилик қилишдир. Мискинларга, йўловчиларга, эҳсон ва ёрдам сўровчиларга мурувват кўрсатиш ҳам энг аъло амаллардир”, дейди масжид имом-хатиби Ҳамзахон Пўлатов.

Ҳа, азизалар. Яхшиликнинг мукофоти, фақат яхшиликдир. Ким қанча хайрли ишга қўл урса, дунё ва охиратда албатта ўз мукофотига сазовар бўлади, иншааллоҳ.   

 ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборат хизмати


Киритилган вақти: 20/03/2020 18:43;   Кўрилганлиги: 1199
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/yaxshilarning-muruvvati
Чоп этилган вақт: 16/04/2024 09:17
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг