Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Хотирлар шод бўлди

 
 

Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,

Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай.

Алишер Навоий.

Наврўз байрами арафасида вилоятимиз бўйлаб қатор хайрия ишлари амалга оширилди. Имом хатиблар ташаббуси ва ҳомийлар кўмаги остида жисмоний имконияти кечланганлар ва меҳрга муҳтожлар ҳолидан хабар олинди.

Самарқанд туман “Имоми Аъзам” жоме масжиди имом хатиби А.Пўлатов ҳомийларни жалб қилган ҳолда Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Самарқанд вилоят болалар махсуслашган сиҳатгоҳи 3 бўлимида даволанаётган болажонлар учун байрам дастурхони ташкил қилди.

Порлоқ келажак бугунги ёш авлод қўлида, деган тамойилдан келиб чиқиб, болажонларга мустаҳкам соғлик, куч-ғайрат тиланди, илм чўққисига етиб, юрт учун керакли инсон бўлиб етишишлари сўраб дуои хайрлар қилинди.

Таъкидлаш лозимки, ёш болаларнинг қувончидек, дилга хушнудлик улашувчи ишларни қилиш ҳаммамизга насиб этсин

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 22/03/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1733
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/xotirlar-shod-boldi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 23:07
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг