Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Вилоятимизда фаолият юритаётган шаҳар ва туман бош отинойиларниг йиғлиши бўлиб ўтди.

 
 

Бугун шундай даврда яшаяпмизки, бирор тадбир, маросим у ёқда турсин, баъзан ҳатто кўчага чиқишга ҳам иккиланиб, ҳадиксираб қоляпмиз. Бунинг асосий сабаби барчага маълум – коронавирус. Бу офат анъанавий турмуш тарзимизни издан чиқариб юборди.

Лекин, шундай бўлса-да, карантин даврида ҳам фидойилик кўрсатиб, халқ, эл манфаати йўлида хизмат вазифасини сидқидилдан бажараётган инсонлар замонамизнинг чинакам қаҳрамонларидир. Улар – шифокорлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари...

Бундай фидойи инсонлар сафида динимиз жонкуярлари бўлган имом-хатиблар, отинойилар ҳам борлиги кишини қувонтиради.

Бугун вилоятимизда фаолият юритаётган шаҳар ва туман бош отинойилари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда карантин даврида ҳам оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, аёл-қизлар ўртасида муқаддас динимизнинг асл моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, аёлларнинг турли оқимлар таъсирига тушиб алданиб қолишининг олдини олиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш ҳақида кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтилди.

 

 ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмата


Киритилган вақти: 09/10/2020 17:32;   Кўрилганлиги: 760
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/viloyatimizda-faoliyat-yuritayotgan-shahar-va-tuman-bosh-otinoyilarnig-yiglishi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 22:49
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг