Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ургут тумани “Ғўс” жоме масжидига ташриф

 
 

Самарқанд вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Сатторов куни кеча Ургут туманидаги “Ғўс” жоме масжидида бўлиб, бу жойда қурилиш ишлари бўйича ҳомийлар билан маслахатлашишди.

Масжидда намозхонлар учун янада қулай шароит барпо этиш мақсадида  ҳовлини ўртасидан гумбаз барпо этилиши режага киритилган. Бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Сатторов олиб борилаётган ишлар кўлами билан танишар экан, ўзларининг зарурий кўрсатма ва тавсияларини бериб, масжиднинг гумбазини  қад ростлашида ўз ҳиссаларини қўшаётган мўмин-мусулмонлар, ташкилотчи ҳамда устоларнинг ҳақларига дуо қилдилар.  

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборат хизмати


Киритилган вақти: 18/03/2020 13:36;   Кўрилганлиги: 1238
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/urgut-tumani-gos-jome-masjidiga-tashrif
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 01:57
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг