Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Умра зиёратингиз қабул бўлсин

 
 

Бир вақтлар Ҳаж ёки Умра зиёратига бориш халқимиз учун гўёки ушалмайдиган орзу бўлган. Боболаримизнинг яқин ўтмишда Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи биргина отахоннинг Ҳаж зиёратига бориб келгани ҳақида катта ҳавас билан оламшумул воқеа сифатида айтиб юрганларини эшитганмиз.

Аллоҳга беадад шукурлар бўлсинки халқимизнинг кўпчилиги бугунга келиб ҳаж ва умра амалларини адо этиш бахтига муяссар бўлмоқда. Бунинг мисоли сифатида биргина Самарқанд вилоятининг ўзидан  ҳар ўн кунда 200-250 нафар фуқароларимизнинг Умра сафарига кетаётганларини  эътироф этишимиз мункин.

Бугун 9 январь  куни ҳам Умра ибодатини адо этиш учун Самарқандлик 196 нафар зиёратчилар  йўлга чиқдилар. Ҳар доимгидек уларни  вилоят вакиллигида кузатиш маросими бўлиб ўтди. Вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов томонидан  ушбу муборак сафарга отланган зиёратчиларга Умранинг мазмун-моҳияти, шартлари ҳамда адо қилиш тартиб ва одоблари тўғрисида зарур маълумотлар бериб, уларнинг ҳақларига дуо қилди.

ЎМИ - Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 09/01/2020 12:42;   Кўрилганлиги: 1191
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/umra-ziyoratingiz-qabul-bolsin
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 14:24
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг