Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

УМРА САФАРИГА КЕТИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

 
 

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Самарқанд вилоятидан “Умра-2018-2019” мавсумининг навбатдаги зиёратчилари вилоятдан пойтахтга қараб жўнаб кетдилар.

Уларни кузатиш жараёни алоҳида эҳтиром ва кўтаринки кайфият билан ташкил этилди. Зиёратчилар дастлаб вакиллик биносига тўпландилар. У ерда зиёратчиларга Самарқанддан бошлаб Саудия Арабистонигача бўлган сафар қоидалари ва манзилга етиб борганда қилиниши лозим бўлган ишлар яна бир бор қисқача эслатиб ўтилди. Сўнгра уларни йўлга кузатиш ишлари бошланди. Замон талабларига тўлиқ мос келадиган, қулай шароитли автобусга чиққан зиёратчиларнинг юзларида хурсандчилик ва шукроналик балқ уруб турарди. Уларни Самарқанддан вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари вакиллари, вилоят вакиллиги ходимлари ва зиёратчиларнинг яқинлари кузатиб қолишди.

Зиёратчилар шу куннинг ўзида кеч соат 17.40да Тошкент халқаро Аэропортидан Саудия Арабистонига қараб учиб кетадилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 20/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1468
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/umra-safariga-ketish-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 05:41
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг