Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Улуғ сафардан қайтилди

 
 

Жорий йилнинг 9 март куни Самарқанд вилоятидан умра сафарига борган зиёратчиларининг дастлабки гуруҳлари юртимизга соғ-омон қайтиб келдилар. Тошкент халқаро аэрапортида уларни вилоят вакиллиги масъул ходимлари кутиб олдилар. Кузатув жараёнида бўлгани каби бу гал ҳам зиёратчилар замон талабларига тўлиқ мос келадиган, қулай шароитли автобусларда, шифокорлар назорати остида, йўл патрул ҳодимлари кузатувида ҳурмат-эҳтиром билан вилоятга олиб келинди. Вилоятда эса уларни вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари вакиллари, вилоят вакиллиги ходимлари ва зиёратчиларнинг яқинлари кутиб олдилар.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 9 март куни Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига учиб кетган ватандошлар зиёратни давом эттирмоқдалар. Зиёратчиларнинг охирги гуруҳлари 20 март куни йўлга отланади.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 10/03/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1614
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/ulug-safardan-qaytildi
Чоп этилган вақт: 15/11/2019 08:35
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг