Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Тингловчилар учун зиёфат

 
 

Жорий йилнинг 8 феврал куни Имом Бухорий халқаро маркази 4-босқич тингловчилари учун Самарқанд шаҳридаги “Мўжиза” ресторанида зиёфат ташкил этилди. Унда тингловчилар билан бирга вилоят бош имом хатиби Н.Исламов, бош имом хатиб ўринбосари З.Эшонқулов, Самарқанд шаҳар Хўжа Зудмурод жоме масжиди имом хатиби М.Меликовлар ҳам қатнашдилар.

Дастлаб, вилоят вакили Н.Исламов Имом Бухорий халқаро маркази ташкил этилиши, унинг мустақиллик сабаб Аллоҳ таолонинг дин аҳлига берган буюк марҳамати бўлганини айтиб ўтди. Сўнг, Хўжа Зудмурод жоме масжиди имом хатиби М.Меликов истиқлолдан олдинги ва кейинги ҳолатни таққослаб, бугунги кунларни қадрига етиш лозимлигини, диндорлар, имомлар яқин ўтмишда бундай кунлар келишини тасаввур ҳам қилаолмаганини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда телевидения ходимлари ҳам иштирок этидилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 09/02/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2505
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/tinglovchilar-uchun-ziyofat
Чоп этилган вақт: 24/04/2024 09:14
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг