Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Татаристонлик зиёратчилар Имом Бухорий мажмуасида

 
 

2017 йил 24 ноябр куни юртимизда меҳмон бўлиб турган Татаристон Республикаси делегацияси Самарқандга, хусусан Имом Бухорий мажмуасига ташриф бурди.

Ташрифнинг жума кунига тўғри келгани муносабати билан, дастлаб Имом Бухорий жоме масжидида жума намози адо этилди ва ибодат сўнгида икки давлат ўртасидаги муносабатлар мустаҳкам бўлиши, борди-келди алоқалари мунтазам йўлга қўйилишини сўраб дуо қилинди.

Мажмуа бўйлаб қилинган зиёрат асносида Самарқанд вилояти бош имом хатиби З.Эшонқулов Имом Бухорий ҳазратларининг тарихи, ҳаёти ва ижоди, қолдирган бой илмий мероси, шунингдек, мустақиллик йилларида ушбу зотга нисбатан кўрсатилган давлат даражасидаги эътибор ҳақида маълумот бериб ўтди.

Ҳозирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев мажмуага алоҳида эътибор бераётганлари ва яқинда зиёратгоҳ янада обод бўлиш арафасида эканини таъкидлади.

Мажмуа ёнида қад ростлаётган Имом Бухорий илмий тадқиқотлар маркази, айниқса, меҳмонларга ўзгача таассурот уйғотди.

Бухорий ҳазратларининг қабри зиёрат этилгач, Татаристон делегачияси ва самарқандлик уламолар, имом хатиблар иштирокида Татаристон ва Ўзбекистон ўртасида зиёрат туризмини ривожлантиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Шунингдек, кун охирига қадар меҳмонлар Хўжа Донёр зиёратгоҳи ва Шоҳи Зинда мажмуасини зиёрат қилдилар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 24/11/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 862
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/tataristonlik-ziyoratchilar-imom-buxoriy-majmuasida
Чоп этилган вақт: 22/11/2019 00:16
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг