Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Таълим муассасаларида (анъана давом эттирилди)

 
 

19 ноябрь, душанба. Анъанага мувофиқ бу гал ҳам вилоятимиз имом хатиблари таълим муассасаларига ташриф буюриб, ўқувчи-ёшлар билан маърифий учрашувлар ўтказдилар. Жумладан:

Пастдарғом тумани Педагогика ва спорт коллежида туман бош имом хатиби О.Назаров, туман ички ишлар бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олишга қаратилган кенг қамровли учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Имом-хатиб томонидан ёшлар ўртасида учрайдиган суицид ҳолати сабаблари, унинг олдини олишдаги чоралар, динимиз кўрсатмалари ҳақида маъруза қилинди.

Шунингдек, Каттақўрғон шаҳри, Иштихон, Оқдарё, Ургут, Пахтачи ва Пайариқ туман имом хатиблари томонидан ҳам жойлардаги мактаб ва коллежларда қатор учрашувлар ўтказилди.

Таъкидлаш лозимки, душанба вилоят имом хатиблари томонидан таълим муассасаларида ишлаш куни сифатида белгиланган.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 19/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 619
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/talim-muassasalarida-anana-davom-ettirildi
Чоп этилган вақт: 23/09/2020 00:54
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг