Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

"Сунний маданият маркази" ҳақида нима биламиз?

 
 

1978 йилда асос солинган «Сунний маданият маркази» Ҳиндистондаги энг машҳур илмий ва ҳайрия ташкилоти бўлиб, унинг асосий биноси Керала штатининг маркази Каликут шаҳрида жойлашган.

Марказ филиаллари дунёнинг турли мамлакатлари, жумладан Форс кўрфази давлатлари, Европа ва Америкада, ўз фаолиятини олиб бормоқда. Марказ қошидаги 50дан ортиқ муассасалар, хусусан Қуръон мактаблари, шариат коллежлари, меҳрибонлик уйлари, ўрта мактаблар, аниқ ва ижтимоий фанларга ихтисослашган колледжлар, малака ошириш институтлари, техник институтлар, тиббиёт институтлари, масжид ва шифохоналарнинг ҳам доимий тарзда жамият тараққиётига хисса қўшаётганлиги аҳамиятга молик.

Бу даргоҳда ижтимоий-диний фанлар билан бир қаторда замонавий фанлар уйғунлигига катта эътибор қаратилган. Ҳозирги кунда Марказнинг барча йўналишларида 200000дан зиёд талаба таҳсил олиб келмоқда.

Шайҳ Абу Бакр Аҳмад Ҳиндистоннинг Керала штатида 1939 йилнинг 22 мартида таваллуд топган. Шайҳ Абу Бакр Аҳмад Ҳиндистондаги сунний мусулмонлар раҳнамоси, Бутун Ҳиндистон мусулмон уламолар бирлашмаси Бош котиби, Керала штатида жойлашган Сақофати Суннийя Маркази асосчиси ва ректори, шунингдек, Сунний ёшлар жамияти ҳомийси ва Керала Самаста сунний мусулмон уламолар ташкилоти Бош котиби ҳисобланади.
Шайҳ Абу Бакр Аҳмад бошчилигида 23 та исломий мактаб, 2000 та масжид, 1650 та қудуқ, 26 та таълим муассасалари қурилди, ва ўз фаолиятини бошлади.

Шайҳ Абу Бакр Аҳмад араб, инглиз, урду, тамил ва


Киритилган вақти: 15/03/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1849
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/sunniy-madaniyat-markazi-haqida-nima-bilamiz
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 14:14
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг