Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ШОҲИ ЗИНДАДА ХАТМОНА

 
 

19 июнь якшанба куни Самарқанд шаҳрининг марказий масжиди ҳисобланган “Шоҳи Зинда” жоме масжидида хатмона бўлиб ўтди. Унда вилоят бош имом хатиби Нуриддинхон Исламов, узоқ-яқиндан келган меҳмонлар, масжид ходимлари ва намозхонлар қатнашдилар. Вилоят бош имом хатиби масжидда йиғилганларни ушбу улуғ фурсат билан табриклар экан, хатми Қуръон фазилати, ҳофизи Қуръонлар қадри ҳақида қисқача ваъз- насиҳат қилиб ўтдилар. Аллоҳ таолодан Каломи шарифи барокотидан юртимизни тинч сақлаб, халқимиз фаровонлигини зиёда этишини сўраб дуои хайрлар қилдилар.

15 кун Қуръон тиловатини эшитган намозхонлар юзида ҳам ажиб ҳаловат, хурсандчилик ва файз балқиб турарди.

Шу куни вилоят бўйлаб яна 17та масжидда хатмоналар бўлиб ўтди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 20/06/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2547
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/shohi-zindada-xatmona
Чоп этилган вақт: 18/11/2019 11:48
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг