Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ШАЙХ АБДУЛАЗИЗ МАНСУР ҲАЗРАТЛАРИ САМАРҚАНДДА

 
 

Муборак Рамазон ойи юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда, ўзгача тароват ила давом этмоқда. Юртдошларимиз гўзал ва шинам масжидларда эмин-эркин, тинчлик-хотиржамликда ибодатларни амалга оширмоқдалар. Ҳар бир намозхон қалбида розилик, шундайин диёрни насиб этган, уни офияту ноз-неъматлар билан ўраган Аллоҳ таолога шукуроналик жўш уруб турубди.

Шундайин муборак дамларда самарқандликлар яна бир хурсандчилик, яна бир фарахбахш дамларга мушарраф бўлишди. 10 июн Рамазон ойининг 5- куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари Самарқандга ташриф буюрдилар.

Ҳадис илмининг султони, муҳаддислар имоми қўним топган Имом Бухорий мажмуасига келган шайх ҳазратлари, бу даргоҳга сўнги пайтларда амалга оширилган бунёдкорлик, ободончилик ишлари билан яқиндан танишдилар. Сафар жума кунига тўғри келгани эътиборидан азиз меҳмон Имом Бухорий жоме масжидида жума намозини адо этиб, узоқ-яқиндан келган намозхонларга панду-насиҳатлар қилдилар.

Таровеҳ намозини Самарқанд шаҳридаги “Қўшбаққоли” жоме масжидида адо этган шайх ҳазратлари у ерда бўлаётган хатми Қуръон ва намозхонлар кайфияти билан танишиб, тинчлик ва осойишталик неъмати, шукроналик, фарзандларимизни комил инсон этиб тарбиялаш, уларни турли ёт ғоялар таъсиридан сақлаш каби долзарб мавзуларда ҳақида сўз юритдилар.

Ташриф давомида йиғинларда Рамазон ойи фазилати, бу ойнинг Қуръон ойи дейилишининг сабаби, унда қилиниши, эътибор қаратилиши лозим бўлган ишлар ҳақида тушунтириш бериб ўтдилар. Самарқанд вилоятида олиб борилаётган улкан ўзгаришлар янада равнақ топиши, эл-юрт тинчлиги ва мамлакат ободлиги, ҳаётимиз янада фаровон бўлишини тилаб дуои хайрлар қилдилар.


ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 11/06/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3630
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/shayx-abdulaziz-mansur-hazratlari-samarqandda
Чоп этилган вақт: 17/10/2019 23:25
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг