Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Сайёр йиғилиш: навбатдаги бекат Тайлоқ тумани

 
 

25 сентябрь куни шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида Тайлоқ туманида навбатдаги сайёр йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш вилоят бош имом хатиби ўринбосари Х.Сатторов бошчилигида ўтказилди.

Куннинг биринчи ярмида туман ва шаҳар бош имом хатиблари Тайлоқ туманидаги мавжуд масжидлар фаолияти билан танишдилар. Ютуқлар ва камчиликларни ўрганиб, хулосалар тўпладилар.

Куннинг иккинчи ярмида йиғилишнинг асосий қисми бошланди ва дастлаб бош имом хатиблар томонидан ўрганиш хулосалари ўқиб эшиттирилди. Барқарор фаолият олиб бораётган масжидлардан олиниб, қолган масжидларида жорий қилиш мумкин бўлган намуналар хусусида сўз юритилди. Ўз навбатида аниқланган камчиликлар ҳам айтилиб, бартараф этишга оид тавсиялар берилди.

Йиғилиш кун тартибидаги шу ва бошқа масалалар асосида олиб борилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 25/09/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 808
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/sayyor-yigilish-navbatdagi-bekat-tayloq-tumani
Чоп этилган вақт: 21/09/2020 10:18
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг