Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

САЙЁР МАЖЛИС

 
 

2016 йил 14 июл куни Самарқанд туманининг марказий масжиди ҳисобланган Хўжа Аҳрори Вали жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги тасарруфидаги шаҳар ва туманлар бош имом хатиблари ҳамда Самарқанд шаҳар ва Самарқанд туман масжид имом хатиблари иштирокида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда масжидлар фаолиятини янада жадаллаштириш, тоза-озадаликка эътибор қаратиш ва хавфсизлик чораларини кучайтириш каби қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, мажлисда 19-21 июл кунлари бўлиб ўтадиган имом хатибларнинг малака оширишлари бўйича ўқув семинарнинг олиб борилиши жараёни ҳам атрофлича муҳокама этилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 14/07/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 1503
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/sayyor-majlis
Чоп этилган вақт: 15/11/2019 05:54
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг