Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

САХОВАТ УЙИГА ТАШРИФ

 
 

Юртимиз истиқлолга эришгандан буён аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, айниқса ўзгалар ёрдамига муҳтожлар, ёлғиз кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш борасида қатор таҳсинга лойиқ ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, 2016 йил 31 октябр куни Жомбой тумани “Иброҳим ота” жоме масжиди имом хатиби Ахмедов Анвар томонидан Самарқанд шаҳридаги “Саховат уйи”да истиқомат қилаётган кексалар ҳолидан хабар олинди. Уларга озиқ-овқатлар, совға-саломлар улашилиб, кўнгиллари кўтарилди.

Дарҳақиқат, кўнгил сўраш, ўзгаларга яхшилик қилиш динимизда буюрилган ва тарғиб этилган ишлардандир. Зеро, Қуръони каримда ҳам “Бас, яхши ишларга шошилингиз” (Бақара сураси, 148) дея таъкидланган.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 01/11/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 1102
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/saxovat-uyiga-tashrif
Чоп этилган вақт: 22/11/2019 00:19
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг