Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқандликлар учун Умра мавсуми бошланди

 
 

2018 йил 10 февраль куни “Умра-2018” баҳор мавсуми доирасида самарқандлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳларини тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги биносида вилоятнинг турли ҳудудларидан келган зиёратчилар тўпланиб, улуғ зиёрат учун сўнги тайёргарликдан ўтдилар. Уларга махсус кўкрак нишонлари тарқатилди ҳамда вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов томонидан сафар ва ибодат учун асқотадиган муҳим кўрсатма ва маслаҳатлар берилди.

Зиёратчилар махсус автобусларда шифокорлар назорати ва йўл патрул ходимлари ҳамроҳлигида алоҳида эҳтимом, ҳурмат-эҳтиром билан Тошкент шаҳри томон кузатиб қолинди.

11 феврал эрта тонгда зиёратчилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэрапортидан Саудия Арабистони томон учиб кетадилар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 10/02/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1249
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/samarqandliklar-uchun-umra-mavsumi-boshlandi
Чоп этилган вақт: 20/09/2020 07:07
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг