Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқандлик ҳунармандга Президент совғаси "Chevrolet-Spark" топширилди

 
 

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ташкил этилган “Ташаббус-2018“ республика кўрик-танлови якунланди. Бугун пойтахтимиздаги “Наврўз“ мажмуасида унинг ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республика Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирга турли вазирлик ва идоралар мутасаддилари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, ишбилармону ҳунармандлар, фермерлар таклиф этилди.

Ҳакамлар ҳайъатининг якдил хулосасига кўра, самарқандлик ёғоч ўймакорлиги соҳаси бўйича ҳунарманд Мансур Асадов “Йилнинг энг яхши ҳунарманди“ номинациясида ғолибликни қўлга киритди. М.Асадовга Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – “Chevrolet-Spark“ автомобили, “Ташаббус-2018“ кўрик-танловининг махсус статуэткаси, диплом ва эсдалик совғаси топширилди.

– Тадбиркору ҳунармандларга бу қадар катта эътибор дунёнинг ҳеч қайси давлатида учрамайди, – дейди “Йилнинг энг яхши ҳунарманди“ номинацияси ғолиби Мансур Асадов. – Президентимизнинг юртимиз уста-ҳунармандларига кўрсатаётган ғамхўрлигини доимий ҳис этиб меҳнат қилмоқдамиз. Бу рағбат янада кўпроқ изланишга, билдирилган юксак ишончга муносиб бўлишга ундайди.

Манба: “zarnews.uz”


Киритилган вақти: 17/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1401
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/samarqandlik-hunarmandga-prezident-sovgasi-chevrolet-spark-topshirildi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 15:28
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг