Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқандда яна бир янги масжидга асос солинди

 
 

Қўшработ туманидаги “Даврқўрғон” жоме масжиди 1989-1992 йиллар давомида ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, у V-IX асрга оид ёдгорлик сифатида рўйхатга олинган тепаликда жойлашган.

Намозхонлар сони кундан-кун ошиб бориши, уларнинг ибодатлари учун қулай шарт-шароит яратиш зарурати пайдо бўлаётгани боис янги масжид биносини қуриш тақазоси пайдо бўлди. Аммо, маданий мерос объекти ҳудудида қурилиш ишлари олиб бориш таъқиқланганлиги сабабли Қўшработ туман ҳокимлиги қарори билан ҳозирги масжиддан узоқ бўлмаган жойдан янги бино қурилиши учун ер майдони ажратиб берилди. Энди бу жойда замонавий ва миллий архитетктура уйғунлашган андоза асосида масжид биноси қад ростлайди. Масжид 18-25 м. бўлиб, унинг сиғими 500 нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира олиши,  атрофда маъмурий хоналар, 20 ўринли таҳоратхона ва бошқа қўшимча бинолар қурилиши лойиҳалаштирилган.

Куни кеча, 13 июль куни Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, Қўшработ туман ҳокимлиги вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда масжид жамоаси ва нуронийлар иштирокида янги масжид биносининг асосига режа тортилиб, қозиқ урилди. Иншаллоҳ, ушбу масканларда то қиёматгача ибодатлар адо этилиб, унинг барпо бўлишига ҳисса қўшганларга ҳам улкан ажру мукофатлар ато этилади.    

   

 ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 14/07/2020 15:05;   Кўрилганлиги: 1031
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/samarqandda-yana-bir-yangi-masjidga-asos-solindi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 23:06
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг