Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқандда ўқув-семинар

 
 

Жорий 2016 йилнинг 5 феврал куни Самарқанд Давлат университети биносида фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари учун ўқув-семинари бўлиб ўтди. Юқори савияда ташкил этилган семинарда қатор нуфузли ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Жумладан, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети, Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан келган маърузачилар бугунги куннинг долзарб мавзуларига доир нутқлари билан қатнашдилар.

Тадбирда аҳоли орасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда маҳалланинг ўрни, маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларининг диний экстремистик оқимлар ғояларининг тарқалишини олдини олишдаги тутган роли, Марказий Осиёдаги барқарорлик ва хафвсизликка таҳдид солаётган диний-экстремистик ва террорчи ташкилотлар, уларнинг фаолият услублари ва стратегияси, баркамол авлод тарбиясига доир маърузалар қилинди.

Семинарда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги раҳбар ва ишчи ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 05/02/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2977
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/samarqandda-oquv-seminar
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 19:48
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг