Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

САМАРҚАНДДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЁШЛАРИ ФОРУМИ ЎТКАЗИЛАДИ

 
 

Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё ёшлари форуми тадбирлари доирасида 2018 йил июнь ойида мактаб ўқувчиларининг астрономия ва физика фанларидан буюк мутафаккир, астроном Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиадаси ташкил этилади.

Бундан мақсад буюк аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини халқаро миқёсида кенг тарғиб қилиш, иқтидорли ўқувчиларнинг хорижий мамлакатлардаги тенгдошлари билан дўстона рақобат муҳитини яратиш, уларни халқаро олимпиадаларда қатнашиш кўникмасини мустаҳкамлашдан иборат.

Манба: “zarnews.uz”


Киритилган вақти: 02/04/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1053
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/samarqandda-markaziy-osiyo-yoshlari-forumi-otkaziladi
Чоп этилган вақт: 23/09/2020 01:10
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг