Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқандда ҳудудий ўқув-семинарлар

 
 

9-21 феврал кунлари Самарқанд вилояти бўйлаб, жойларда фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари учун ҳудудий ўқув-семинарлари бўлиб ўтди. Семинарда вилоят “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Хотин-қизлар қўмитаси вилоят бўлими вакиллари қаторида вилоят бош имом хатиби Нуриддинхон Исламов ҳам маърузаси билан иштирок этди.

Н.Исламов семинарлар давомида қилган маърузаларида аҳоли орасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда маҳалланинг ўрни, маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларининг диний экстремистик оқимлар ғояларининг тарқалишини олдини олишдаги тутган роли, Марказий Осиёдаги барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган диний-экстремистик ва террорчи ташкилотлар, уларнинг фаолият услублари ва стратегияси, баркамол авлод тарбиясига доир фикрларини билдириб ўтди. Ислом динининг асл моҳияти нимадан иборатлиги ва бугунги кунда экстремистлар томонидан унинг қай йўсинда талқин этилаётгани хусусида сўз юритиб, маҳалла маслаҳатчилари буни теран англашлари лозимлигини, аҳоли ўртасида соғлом эътиқод тарқалишида уларнинг ўрни беқиёслигини таъкидлади.

Шунингдек, семинарлар давомида мавзуга доир слайдлар, видеороликлар, ҳужжатли филмлардан ҳам кенг миқёсда фойдаланилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 22/02/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3169
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/samarqandda-hududiy-oquv-seminarlar
Чоп этилган вақт: 18/04/2024 19:34
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг