Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд тумани имомлари хайрия ишларини ташкил қилишди

 
 

Самарқанд тумани имом хатиблари Рамазон ойида “1 июн - халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан хайрия ишларини ташкил қилдилар.

Самарқанд туман бош имом хатиби Б.Шарипов “Адолат” партияси, “Нуроний” жамғармаси билан ҳамкорликда мурувват ишларини амалга оширди.

Туманда истиқомат қилувчи ногиронлиги бор бўлган саккиз нафар вояга етмаганларга турли совға-саломлар улашилди.

Хусусан туман бош имоми томонидан улардан беш нафарига озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат Рамазон совғаси тақдим этилди.

****

“Имоми Аъзам” жоме масжиди имом хатиби А.Пўлатов Жўйисой маҳалласидаги МТМ да тарбияланаётган болажонларни мактабга кузатиш маросимида иштирок этди.

34 нафар болага алифбо китоби ва рангли қаламлар тўплами совға тариқасида тақдим этилди. Шунингдек, 2та болалар ўйинхонаси учун гилам эҳсон қилинди.

Болажонларга мактаб ҳаётида омадлар, яхши таълим-тарбия топиб комил инсон бўлиб вояга етишлари тилаб қолинди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 01/06/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1088
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/samarqand-tumani-imomlari-xayriya-ishlarini-tashkil-qilishdi
Чоп этилган вақт: 23/09/2020 01:33
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг