Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Саҳоват ойидаги эзгу амаллар

 
 

2017 йил 1 июнь куни муборак Рамазон ойи ҳамда Халқаро болаларни ҳимоя қилиши куни муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ҳамда вилоят имом хатиблари копмлекс хайрия ишларини ташкил этдилар. Жумладан:

Вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов ҳамда бош имом хатиб ўринбосари Ё.Мансуров Самарқанд шаҳридаги “Риабелитация маркази”да даволанаётган ўндан зиёд вояга етмаганларни байрам билан табриклаб, совғалар улашиб, кўнгилларини шод этиш мақсадида шифохонага ташрифни амалга оширди. Иттифоқо шифохона маъмурияти томонидан ташкил этилган байрам тадбирига тўғри келган ушбу ташриф болажонлар учун қўшалоқ хурсандчилик бўлди.

З.Эшонқулов болаларни байрам билан табриклаб, барчаларига мустаҳкам соғлик тилади ҳамда ўзи билан олиб келган эсдалик совғаларини улашди.

Самарқанд шаҳар бош имом хатиби Н.Исламов вилоятдаги “Саҳоват уйи”га ташриф буюриб, у ерда истиқомат қилаётган кексалардан ҳол-аҳвол суради. Илиқ сўзлардан айтиб, кўнгилларини кўтарган бўлди ҳамда улардан 150 нафарига шахсий гигиеник воситалардан иборат савғалар тўпламини улашди.

Вилоят бош имом хатиби ўринбосари Х.Сатторов ва Самарқанд туман “Имоми Аъзам” жоме масжиди имом хатиби А.Пўлатов биргаликда ҳомийларни жалб қилган ҳолда Самарқанд туманидаги 64 - сон махсус мактаб-интернатида истиқомат қилиб ҳамда ўқиб келаётган болаларга совға-саломлар улашиб, қувончларига қувонч қўшди. Таъкидлаш лозимки А.Пўлатов ушбу мактаб-интернатга тез-тез ташриф буюради ва турли саналар муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этиб, совғалар тақдим этади.

Бу гал ҳам 156 нафар ўқувчига ёзги кийим кечаклар ва озиқ-овқатлар улашилди ҳамда яхши ўқиб, юртимизга фойдаси тегадиган фарзандлар бўлиб етишишлари тилаб қолинди.

Самарқанд шаҳридаги 1-сон “Меҳрибонлик уйи”да ҳам байрам байрамга уланиб кетди. Самарқанд шаҳар “Хўжа Абду Дарун” жоме масжиди имом хатиби З.Маҳмудов ҳамда имом ноиби С.Бобоев меҳрибонлик уйига келиб, байрам тадбирига иштирок этдилар. Болаларнинг кўнглини кўтарадиган, илму-ҳанар ўрганишдаги рағбат, шижоатларини оширадиган сўзлардан айтиб, эътиборга муносиб авлод бўлишларига давлатимиз, мутасаддилар умид боғлаётганлари ва ишонаётганларини эслатдилар.

Шунингдек, имом домлалар ўзлари билан бирга олиб келган ёзги оёқ кийимлардан иборат совғаларини болажонларга тақдим этдилар.

Ушбу кунда ҳаётнинг оғир дамларини бошидан кечириб, тинчлик дамларини ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ қадрлайдиган, хотиржамликнинг моҳиятини тиранроқ англайдиган шахслар ҳам эътибордан четда қолмади.

Самарқанд шаҳар “Мурод Авлиё” жоме масжиди имом хатиби Ф.Хусенов 4 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонига ташриф буюрди. Рамазон ойи билан табриклаб, ҳол-аҳвол сўради. Узоқ ва яқин ўтмиш ҳамда бугунги доруломон дамлар ҳақида бўлиб ўтган суҳбат асносида нуронийлар тинчлик қадрига етиш, шукроналик ҳисси билан яшаш, элу-юрт хизматига камарбаста бўлиш борасида насиҳатлар қилдилар.

Ф.Ҳусенов суҳбат якунида уруш фахрийларига савға-саломлар улашиб, хайрли дуоларини олди.

Вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова Самарқанд шаҳар “Юқори Хўжа Соат” маҳалласида истиқомат қилувчи хотин-қизлар билан Рамазон ойи муносабати билан давра суҳбати ўтказди. Тадбир асносида муборак ойнинг фазилати ва бу ойда қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритилди.

Тадбир сўнгида маҳалланинг эҳтиёжманд ҳамда кам таъминланган фуқаролари ҳамда қария ва беморларга хийр-эҳсонлар улашилди.

Шунингдек, шу куни Самарқанд, Пастдарғом ва Пайариқ туманидаги масжид имом хатиблар томонидан ҳам кўплаб хайриялар амалга оширилди.


Киритилган вақти: 02/06/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1699
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/sahovat-oyidagi-ezgu-amallar
Чоп этилган вақт: 23/11/2019 01:57
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг