Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Рустам Эмомали бошчилигидаги делегация Самарқандда

 
 

Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлиб турибди. Бугун меҳмонлар Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, табаррук зиёратгоҳ ва тарихий обидалрни зиёрат қилди. Жумладан, Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамроҳлигида Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди.

Бундан ташқари меҳмонлар Имом Бухорий мажмуасида ҳам бўлдилар. У ерда Имом Бухорий ҳазратларининг равзалари зиёрат қилинди. Шундан сўнг меҳмонлар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. 

Меҳмонлар марказ музейида бўлдилар. Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари билан суҳбатда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшнилик муносабатлари кейинги йилларда изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан тилга олинди. Мартабали меҳмонларнинг зиёрат ва ташрифи давомида Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов уларга ҳамроҳлик қилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 04/12/2019 18:29;   Кўрилганлиги: 1081
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/rustam-emomali-boshchiligidagi-delegatsiya-samarqandda
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 06:45
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг