Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Рамазон ойи олдидан семинар ўтказилди

 
 

2018 йил 15 май куни Ургут тумани “Ўрамас” жоме масжидида масжидларни Рамазон ойига тайёрлаш, бу ойда турли хайрли ишларни қилишга аҳолини тарғиб этиш, ободонлаштириш ишларини ташкил этишга оид семинар бўлиб ўтди.

Семинарда вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов, туман ҳокимияти вакиллари, имом хатиблар, маҳалла раислари, туман ободонлаштириш бошқармаси мутасаддилари, ИИБ ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 120-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддилар томонидан йиғилганларга керакли тушунча ва кўрсатмалар берилди. Бу борада Ўрамас жоме масжиди имом хатиби тажрибаси билан ўртоқлашилди. Имом хатибнинг масжид ҳужжатларини юритиш ишлари бошқа имом хатибларга намуна сифатида тақдим этилди.

Айнан ушбу имом хатиб ташаббуси билан ободонлаштирилган “Ўрамас” қишлоқ қабристони ҳам семинар иштирокчилари томонидан кўздан кечирилди. Қабристонда сўнги кунларда маҳалла аҳли кўмагида талай ишлар амалга оширилган. Дарвозаси янги ўрнатилган бўлиб, айвон ва тобутхоналар қуриб битказилган. Манзарали дарахтлар, гуллар экилган қабристон ҳақиқатан ҳам ибрат қилиб кўрсатишга муносиб ҳолда.

Йиғилганларга “Ўрамас” жоме масжиди ва қабристонида амалга оширилган ишлардан ибрат олиш ва жойларда шунингдек ишларни йўлга қўйиш тавсия этилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 15/05/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1766
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/ramazon-oyi-oldidan-seminar-otkazildi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 20:56
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг