Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ҚЎШБАҚҚОЛИ ЖОМЕ МАСЖИДИ

 
 

Ушбу масжид 1996 йил ҳашар йўли билан қурилди ва 1998 йилдан расмий масжид сифатида фаолиятини бошлади.

2010-2015 йиллар давомида эса масжидда кўплаб бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Жумладан асосий хонақонинг икки ёнидан иккита гумбазли хонақо бунёд этилди. Ҳовлининг шимолий қисмида эса айвон ва таҳоратхона жойлашган.

Масжиднинг "Қўшбаққоли" деб номланишига сабаб, бу масжид жойлашган маҳалла номи билан боғлиқдир. Маҳалла ҳам айнан шу ном билан номланади. Маҳалла оқсоқолларининг айтишичи, дастлаб бу ерга иккита баққол-савдогар кўчиб келган ва шунга биноан қўшбаққол деб ном олган.

"Қўшбаққоли" жоме масжиди Самарқанд шаҳар Т.Зеҳний кўчаси 25 уйда жойлашган. Ҳозирда унга "Имом ал-Бухорий" ўрта махсус ислом билим юртини 2006 йилда тамомлаган Рустамов Жобир Сабирович имом хатиблик қилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 20/01/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 1594
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/qoshbaqqoli-jome-masjidi
Чоп этилган вақт: 11/12/2019 15:42
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг