Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Қори Муҳаммад Расул жоме масжиди

 
 

Қори Муҳаммад Расул жоме масжиди Каттақўрғон шаҳрининг марказий масжиди бўлиб, Ипак йўли кўчаси 188 уйда жойлашган.

Масжид тарихи ўзига хос бўлиб, бугунги кўринишга келгунича кўплаб босқичларни босиб ўтган.

Масжиднинг ҳозирга биносидан 50-60 метр берироқда Сармозор маҳҳаласи қабристони бўлиб, “Эшон мозор” деб юритилиб келган. Шу қабристоннинг кўча бетида қабристон номи билан аталадиган масжид бўлган. Тарихий манбаларга кўра бу масжид 1910 йилда қурилгани айтилади. Масжидда тахминан 1947 йилларгача жума ва ҳайит намозлари ўқиб келинган. Кейин эса сиёсатнинг оғирлашгани сабабли ибодатлар тўхтатилган. Фақатгина атрофда яшовчи уч, тўртта мўйсафидлар бомдод намозига келиб турганлар.

1981 йил 14 сентябрга келиб, 1401 ҳижрий йилининг 15 зулқада ойи душанба куни Каттақўрғон шаҳар Сармазор маҳалласидаги масжидда мусулмонлар намоз ўқишлари учун рухсат берилади.

Масжид ниҳоятда қаровсиз, хароб ҳолга келганлиги сабабли бир нечта намозхонлар илтимоси билан 1982 йил янги масжид қурилишига ижозат берилади. Шу эски масжиддан чамаси 50-60 метр беридан ер ажратиб берилгач, 1983 йил қурилиш ишлари бошланади.

Халқ ҳашари ва ҳомийлар кўмагида 1985 йил 10 май куни масжид қурилиши ниҳоясига етиб, ишга тушади. Дастлаб у Эшонмозор номи билан юритилади. 1989 йил масжид қурилишига жуда кўп ҳисса қўшган ва унда имомлик қилган шоир ҳамда мураттаб қори Зубайдулло Хўжа ўғли Қори Муҳаммад Расул вафот этгач, масжид ҳайъати аризасига биноан Каттақўрғон шаҳар кенгашининг 1991 йил 23 январдаги қарори билан масидга “Қори Муҳаммад Расул” номи берилади.

Мустақиллик йилларида масжидда кўплаб ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 2013 йил масжидга янги ёзги намозгоҳ айвон қурилди. Шунингдек 2014 йил масжид қайта таъмирланди.

Ҳозирда масжидда Дусмуродов Хайрулло Тоҳирович имом хатиблик қилиб келмоқда


Киритилган вақти: 28/01/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2919
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/qori-muhammad-rasul-jome-masjidi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 02:17
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг