Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Президент 92 нафар маҳбусни афв этди. Улар орасида диндорлар ҳам бор

 
 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев қилмишидан чин юракдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаёган инсонлар гуруҳини афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Kun.uz хабар тарқатди.       

Ҳужжатга кўра, Конституциямиз қабул қилинганининг 27 йиллиги ва бош қомусимизнинг 93-моддаси 23-бандига кўра эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган, бироқ қилмишидан чин юракдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 92 нафар маҳбус афв этилган.

Афв этилганлардан 20 нафари жазодан тўлиқ озод этилади, 37 нафари — шартли равишдан муддатидан аввал озод этилади, яна 16 нафар шахсга нисбатан белгиланган жазо енгилроғига алмаштирилади, бир сўз билан айтганда, жазони ижро этиш муассасаларидан ҳамда пробация хизмати органлари ҳисобидан чиқариладиган фуқаролар сони 73 нафарни ташкил этади. Бундан ташқари, яна 19 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум этиш кўринишида белгиланган жазо қисқартирилади.

Афв этилганлар орасида 3 нафар эркакнинг ёши 60 дан ортиқ, 3 нафар аёл бор. 79 киши муқаддам тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этишган.

Қарорни ижро этиш доирасида вазирликлар ва идораларга афв этилган шахсларга оиласи ва яқинлари бағрига қайтиш, ижтимоий мослашув, фойдали меҳнатга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини танлаш ва жамиятда муносиб ўрин эгаллашда ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилган.

Манба: Аzon.uz

 


Киритилган вақти: 07/12/2019 10:46;   Кўрилганлиги: 1079
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/prezident-92-nafar-mahbusni-afv-etdi-ular-orasida-dindorlar-ham-bor
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 04:14
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг