Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ПАХТАКОРЛАРДАН ҲОЛ СЎРАЛДИ

 
 

Маълумки, бугунги кунда юртимизнинг барча вилояту туманларида миллий бойлигимиз – пахта йиғим-терим ишлари авжига чиққан. Пахта майдонларида фермерларимиз ёмғирли кунлар келиб қолмасдан оқ олтинни териб олишга асдойдил киришганлар. Юртдошларимиз ҳам бу хайрли ишга ҳиссаларини қўшиш мақсадида ҳашарга отланганлар. Диний соҳа ходимларининг ҳам ушбу умумхалқ ҳашарига муносиб тарзда ҳисса қўшаётганларини алоҳида таъкидлаш лозим.

Жорий йилнинг 26 сентябр куни Самарқанд вилояти бош имом хатиби Н.Исламов, бош имом хатиб ўринбосари З.Эшонқулов, вилоят вакиллиги ходимлари, имом-хатиблар биргаликда Нарпай туманидаги пахтакорлар билан учрашиш учун ташриф буюрдилар. Моддий ва маънавий кўмак беришни мақсад қилган диний соҳа ходимлари пахта терувчилар билан учрашар эканлар, ушбу қилаётган ишлари ватанга хизмат, халқ фаровонлиги йўлида муносиб бир ҳисса бўлаётганини айтиб ўтдилар. Аллоҳ таоло ҳам каломи шарифида “Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз!” (Моида 2-ят)дея, бандаларини ўзаро ҳамколикка, бир-бирига кўмаклашишга чорлаганини таъкидладилар.

Учрашувлар давомида маънавий қўллаб-қувватлаш билан бирга моддий кўмаклар ҳам берилди. Илғор теримчиларга гилам, электр чойнакдан иборат эсдалик совғалар улашилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 27/09/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2683
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/paxtakorlardan-hol-soraldi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 17:59
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг