Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Пастдарғом тумани имом-хатиблари ташаббус кўрсатишди

 
 

1 ноябрь куни вилоятнинг Пастдарғом тумани имом хатиблари ташаббуси билан туман халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда тумандаги 125 та мактабда “Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир” мавзусида ўқувчилар билан муҳим учрашувлар ўтказилди.

Тадбирларга ҳожи ота ва ҳожи оналар, отинойилар ҳам жалб қилинди.

Учрашувлар давомида илмнинг аҳамияти, устозга, ота-онага ҳурмат, юртнинг эртаси учун дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, етук инсон бўлиб етишишга интилиш бўйича насиҳатлар қилинди.

Суҳбатлар асносида ўқувчилар билан савол-жавоблар ўтказилди. Чиройли савол берганлар ва имомлар томонидан берилган саволларга қониқарли жавоб берган ўқувчиларга 130 дона китоб тарқатилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 01/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 752
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/pastdargom-tumani-imom-xatiblari-tashabbus-korsatishdi
Чоп этилган вақт: 20/09/2020 05:49
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг