Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ўзбекистон терроризм таъсири энг кам бўлган мамлакатлар қаторига кирди

 
 

Иқтисодиёт ва тинчлик институти анъанавий «Терроризм глобал индекси — 2017» маърузасини тақдим этди, унда Ўзбекистон терроризм таъсири энг кам бўлган мамлакатлар қаторига кирди, деб ёзади UzDaily.

Институт ҳисоботига кўра, Ўзбекистон рейтингда дунёнинг 163 мамлакати орасида 125-ўринни эгаллади. Ўзбекистондаги террорчилик хавфи даражаси максимал 10 баллдан 0,077 баллни ташкил қилди.

2016 йилга нисбатан, Ўзбекистон индексдаги ўрнини яхшилади (ўтган йилги натижа — 117-ўрин).

Рейтингнинг биринчи ўрнида террорчиликдан энг кўп жабр кўрган мамлакат, 130-поғонасида эса ҳужумларга дуч келмаган давлат жойлашиши керак. Дунёнинг 33 та мамлакати 130-ўринни эгаллади.

Манба: “daryo.uz”


Киритилган вақти: 20/11/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1169
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/ozbekiston-terrorizm-tasiri-eng-kam-bolgan-mamlakatlar-qatoriga-kirdi
Чоп этилган вақт: 09/12/2019 05:54
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг