Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилояти Жомбой тумани “Исломобод” жоме масжидига ташриф буюрдилар

 
 

Куни кеча 10 январ куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов билан биргаликда Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги “Исломобод” жоме масжидида олиб борилаётган бунёдкорлик ва режалаштирилган таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишдилар.

“Исломобод” жоме масжидида таъмирлаш ишларини миллий ва замонавий меъморчилик анъаналарига тўла мос ҳолда амалга ошириш юзасидан муфтий ҳазратлари алоҳида йўналишлар ва тавсиялар бердилар. Ташриф сўнгида муфтий ҳазратлари мазкур қурилиш ишлари учун дуои фотиҳа бердилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 11/01/2021 16:54;   Кўрилганлиги: 849
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/ozbekiston-musulmonlari-idorasi-raisi-muftiy-usmonxon-alimov-hazratlari-samarqand-viloyati-jomboy-tumani-islomobod-jome-masjidiga-tashrif-buyurdilar
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 20:43
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг