Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Охирги машғулотлар ўтказилди

 
 

28 декабр пайшанба куни имом хатиблар учун ташкил этилган “маънавият соат”ларининг 2017 йилдаги охирги машғулотлари ўтказилди.

Машғулотларда “Меҳр ва мурувват – миллий фазилатимиз” мавзусида маънавият ва маърифат маркази шаҳар ва туман бўлими раҳбарлари томонидан имом хатиблар билан суҳбат ўтказилди.

Шунингдек, бош имомлар томонидан йил давомида олиб борилган ишлар сарҳисоби бўйича имом хатибларга маълумотлар берилди. Эришилган ютуқлар, камчиликлар борасида тўхталиб ўтилди. Хулосалар чиқарилди, янги йил учун режалар муҳокама этилди.

Одатга биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг қаламига мансуб “Сўраган эдингиз” ҳамда марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайнинг “Кифоя” китобидан маълум миқдор ўқилиб, мулоҳазалар юритилди.

Таъкидлаш лозимки, роппароса бир йилдан бери давом этиб келаётган “маънавият соат”лари натижаси ўлароқ имом хатибларимизнинг диний билимлари бир мунча ўсди ва вилоятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган тадбирларга нисбатан фаолликлари сезиларли даражада жонланди, бу борадаги кўникма ва тажрибалари мустаҳкамланди.

“Маънавият соат”ларини янги 2018 йилда янги руҳ, янги маълумотлар асосида янада сермаҳсул тарзда олиб бориш режалаштирилган.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 28/12/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1260
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/oxirgi-mashgulotlar-otkazildi
Чоп этилган вақт: 19/09/2020 07:35
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг