Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Отинойиларнинг соғлом жамият учун жавобгарлиги юқори

 
 

Маълумки, жамият орасида аёлларнинг диний-маърифий онгини юксалтириш, турли бидъат хурофотларнинг олдини олишда отинойиларнинг салмоқли ўрни бор. Шунга биноан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан отинойилар масъулиятини ошириб бориш, қилиниши лозим бўлган ишлар ва вазифаларни аниқ белгилаш мақсадида учрашувлар ташкил этилмоқда.

1 ноябр куни дастлабки учрашув Имом Бухорий халқаро маркази биноси мажлислар залида Оқдарё тумани отинойилари учун ташкил этилди. “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш ва диний вазиятни соғломлаштиришда отинойиларнинг ўрни ва ролини ошириш мавзусида” бўлиб ўтаётган тадбир вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова бошчилигида олиб борилди.

Тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинлари, умумтаълим мактаблар, “оила” марказлари, “Никоҳ” уйларида, аҳоли хонадонларида бўлиб ўтган йиғинлар, тадбирлар, якка тартибдаги суҳбатлар асносида қайнона-келин муносабатлари, тўйларни тежамкор ўтказиш, оилавий ажримлар, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш, фарзанд тарбияси каби долзарб мавзуларда суҳбатлар ўтказилди.

Учрашувлар жойларда ноябрь ойининг сўнги ҳафтасига қадар давом этади.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 01/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 774
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/otinoyilarning-soglom-jamiyat-uchun-javobgarligi-yuqori
Чоп этилган вақт: 19/09/2020 07:33
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг