Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Отинойиларга гувоҳномалар топширилди

 
 

Отинойиларнинг касбий маҳоратини, билим-савияларини  оширишга қаратилган ўқув машғулотларининг ташкил этилиши биз отинойиларга жуда яхши имконият бўлди. Ўқув машғулотларидан сўнг тест синовларидан муваффакиятли ўтган вилоятимизнинг 847 нафар отинойилар сертификатни қўлга киритиб, фаолият юритаётганлари ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.

Мазкур отинойиларимиз жорий йилнинг  20-23 июнь кунлари Республика комиссиясида имтихондан ўтказилдилар. Имтихон натижаларига кўра 550 нафар отинойиларимиз ЎМИ нинг отинойилик фаолиятини юритиш бўйича гувоҳномаларига сазовор бўлдилар. Ушбу гувоҳномалар 7 июль куни вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов иштирокида Самарканд шахрининг 139 нафар отинойиларига топширилди. Бу эса ўз навбатида отинойиларимиз зиммасидаги масъулиятни янада оширади. 

Аллоҳ таоло отинойиларимизга халқимизнинг маънавий-маърифий дунёқарашларини бойитиш йўлида сарф этаётган беминнат меҳнат, хизмат  ва вақтларининг ажру мукофотини зиёда қилсин.

Н. Темирова - ЎМИ Самарканд вилояти бош имом хатибининг хотин-кизлар масалалари буйича маслахатчиси


Киритилган вақти: 08/07/2020 18:33;   Кўрилганлиги: 137
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/otinoyilarga-guvohnomalar-topshirildi
Чоп этилган вақт: 11/08/2020 15:35
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг