Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Отинойилар учун маънавият соатлари ташкил этилди

 
 

Самарқанд вилоятида отинойиларнинг илм-салоҳиятини ошириш борасида муҳим қадамлардан бири ташланди.

Ҳар ҳафтанинг жума куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги биносида Самарқанд шаҳрида фаолият олиб бораётган отинойилар иштирокида “маънавият соат”лари ўтказиш ташкил этилди.

Вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темированинг ташаббуси билан бошланган ушбу тадбирдан отинойиларнинг жойларда соғлом эътиқод тушунчалари, бугунги кундаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини етказиш, турли хил бидъат-хурофотларга қарши курашишдаги билим ва кўникмаларини ошириш кўзда тутилган.

Машғулотларда вилоят бош имом хатиби, вилоят бош имом хатиби ўринбосарлари ва вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темированинг ўзи бугунги долзарб мавзулар юзасидан отинойиларга маъруза қилиб, тавсия ва кўрсатмалар беришмоқда.

Декабр ойининг бошидан Самарқанд шаҳар отинойилари иштирокида бошланган “маънавият соати” ўқув-машғулотлари 2018 йилдан вилоятнинг қолган шаҳар ва туманларида жорий этилиши режалаштирилган.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 22/12/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1767
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/otinoyilar-uchun-manaviyat-soatlari-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 10:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг