Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ЎҚУВ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

 
 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига қилган ташрифи давомида вилоятни ҳар томонлама ривожлантиришга доир қатор топшириқлар берилган бўлиб, жумладан, имом-хатибларнинг билим савиясини ошириш мақсадида қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш ҳам назарда тутилган эди.

Шунга биноан, вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ҳамкорлигида мазкур ўқув курслари ташкил этилди. Ўқув курслари 3-5 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Машғулотлар бешта ҳудудда Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари ҳамда Пастдарғом, Пайариқ ва Ургут туманларида олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят адлия бошқармаси мутахассислари, олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилар, доцентлар, вилоят бош имом хатиби, бош имом хатиб ўринбосарларидан иборат маърузачилар соҳага доир маълумотларни имом хатибларга етказмоқдалар.

Маърузачилар томонидан юртимиздаги бугунги вазият, амалга оширилаётган қатор ислоҳотлар мазмун моҳияти, янгича қиёфа касб этаётган Ўзбекистон томонидан юритилаётган ички ва ташқи сиёсат, имомларнинг диний билимларини мустаҳкамлашга доир долзарб мавзуларда машғулотлар ўтказилмоқда.

Ўқув курслар 4-5 апрел кунлари ҳам давом этади.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 03/04/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1169
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/oquv-kurslari-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 21/09/2020 10:11
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг