Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Олий таълим муассасаларида учрашув

 
 

2016 йилнинг 6 феврал куни Самарқанд вилоятидаги қатор олий таълим муассасалари педагог ўқитувчилари, талаба ва ўқувчилари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Жумладан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ўтказилган тадбирда вилоят бош имом хатиби Н.Исламов, Самарқанд шаҳридаги “Санъат саройи”да ташкил этилган Самарқанд давлат университети талабалари билан бўлган йиғинда вилоят бош имоми ўринбосари З.Эшонқуловлар қатнашдилар.

Бўлиб ўтган учрашувларда дунё тинчлигини бузаётган, ХХI аср фожеаси бўлган терроризм, экстремизм ва айниқса, ИД гуруҳларига қарши қақшатгич зарбалар берилган бир пайтда, бу бузғунчи оқимларга турли мамлакатлардан бориб қўшилганлар ўз юртларига ҳеч нарса кўрмагандек қайтиб келаётгани ва у ерда ҳам бузғунчилик ишларини амалга ошириши юқори эҳтимолли вазият эканини айтиб, уларга бефарқ ва лоқайд бўлмасликка чақирдилар.

Тадбирларда нотиқлар тинчлик бебаҳо неъман эканлиги, унинг ҳар бир тонги ва кунини ҳар дақиқа-ю сониясини барчамиз кўз қорачиғидек асрашимиз зарурлиги, бу йўлда ўзимизнинг бор куч-ғайратимизни аямаслигимиз лозимлиги, юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаёт туфайли бугун барча соҳаларда ютуқ ва мувоффақиятлар қўлга киритилаётганини айтиб ўтдилар.

Бу заминда яшаётган ҳар бир фуқаро тинчлик ўз-ўзидан бўлмаслигини, унинг замирида қанчадан-қанча инсонларнинг машаққатли меҳнати ётганлигини англаши, унинг барқарорлигини таъминлашда ҳар бир инсон ҳиссасини қўшиши шарт эканлигини таъкидлаб, юртимиз осмони мусаффо бўлиши ва бу тинч ва осойишта ҳаётимизга кўз тегмаслигини сўраб қолдилар.

Шунингдек тадбирлар давомида “Қиёматга қолган қарз” номли ҳужжатли филм намойиш этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 08/02/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 1073
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/oliy-talim-muassasalarida-uchrashuv
Чоп этилган вақт: 17/10/2019 23:48
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг